01.01.2020 14:36
Саудия Арабистонида 18 ёшгача никоҳдан ўтиш тақиқланди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Оила
Саудия адлия вазирлиги 18 ёшдан кичик шахсларнинг никоҳдан ўтишини тақиқлаб қўйди ва никоҳдан ўтиш учун минимал ёш қилиб 18 ёшни белгилаб қўди. Адлия вазири ва Олий суд кенгаши раиси шайх доктор Валид ал-Самаани барча судлар учун чиқарган циркулярда таъкидланишича, никоҳдан ўтиш истагини билдирган мамлакат фуқаролари 18 ёшга тўлган бўлиши лозим.